Жорий йилда 78,2 минг фуқарога биринчи марта иш ҳақи тўланган.
Амалдаги қонунчиликка кўра, ишдан бўшатилган ходимларга мажбурий ижтимоий суғурта тизимидаги иштироки ва охирги 24 ойдаги даромадига қараб 1 ойдан 6 ойгача бўлган ишсизлиги учун ижтимоий нафақа тўланади. Ходимнинг йўқотилган даромадининг 40 фоизигача бўлган тўлов Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.