«Бугунги кунда Қозоғистон аҳолиси 19 808 430 кишини ташкил этади. Улардан 70,6% қозоқлар, рус аҳолиси улуши 15,1%, ўзбеклар - 3,2%, украинлар - 1,9%, уйғурлар - 1,5%, немислар - 1,1%, татарлар - 1,1%, озарбайжонлар - 0,7%, корейслар - 0,6% ва бошқа миллат вакиллари.
Туркистон вилоятида энг кўп қозоқлар яшайди – 1,5 миллион, русларнинг кўп қисми Алматида – 428 минг, Туркистон вилояти ўзбеклар – 378 минг киши, украинлар Қостанай вилоятида – 86 минг киши, шу жумладан Алмати вилоятида 297 минг уйғурнинг асосий қисми – 120 минг киши истиқомат қилади.
Мамлакатда гагауз, лазгин, қумиқ, авар каби этник гуруҳлар вакиллари ҳам бор, Қозоғистонда жами 124 миллат вакиллари истиқомат қилади», - дейилади Миллий статистика бюроси хабарида.