2022 йил охирида 172 та санаторий-курорт ташкилотлари мавжуд бўлиб, улардан 109 таси санаторий, 27 таси реабилитация марказлари, 9 таси диспансерлар, 7 таси ихтисослаштирилган ва бошқа санаторийлардир.
Ушбу ташкилотларнинг катта қисми - 127 таси хусусий тадбиркорликка тегишли, 42 таси давлат ҳисобида, 3 таси эса хорижий мулк саналади.
66 таси санаторий шаҳарларда, 106 таси қишлоқларда жойлашган.
Санаторий-курорт ташкилотлари сони бўйича Туркистон вилояти етакчи ҳисобланади.
Бу ерда 72 та ташкилот фаолият юритади. Кейинчалик Ақмола вилоятида - 13 та, Алмати шаҳрида ва Қизилўрда вилоятида 11 тадан курорт мавжуд.
Ўтган йили санаторийларда 380 минг киши саломатлигини мустаҳкамлади.