Ҳафта давомида пиёз нархи 4,9 фоизга, картошка 4,1 фоизга, олма 2,7 фоизга, оқ бошли карам 2,2 фоизга, сабзи 1,9 фоизга, бодринг 1,5 фоизга, қўй гўшти, жумладан суяксиз гўшт 0,6 фоизга, помидор эса 0,4 фоизга арзонлади.
Ҳисобот ҳафтасида биринчи навли ундан тайёрланган буғдой нони, қаймоқ, сариёғ ва туз нархлари ўзгаришсиз қолди.
Ҳудудлар кесимида мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида дефляция кузатилди.
Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий нарх даражаси бир ҳафта ичида Қарағандида 0,7 фоизга, Кўкшетау ва Ўскеменда 0,5 фоизга, Қонаевда 0,4 фоизга, Жезқазған ва Талдиқўрғанда 0,3 фоизга пасайди.
Астана, Чимкент, Ақтўбе, Орал, Павлодар, Петропавл ва Семей шаҳарларида нархлар аввалги ҳафта даражасида сақланиб қолди.
Республика бўйича пиёзнинг ўртача нархи 1 килограммига 188 тенгени ташкил этди. Шу билан бирга, энг паст нарх Туркистон шаҳрида — 135 тенге даражасида қайд этилди.
Картошканинг республика бўйича ўртача нархи 1 килограммига 248 тенгени ташкил қилди. Энг арзон нарх Павлодарда — 180 тенге, Туркистонда эса 218 тенге даражасида бўлди.
Мамлакат бўйича олманинг ўртача нархи 1 килограммига 776 тенгени ташкил этди. Энг паст нарх Чимкент шаҳрида — 639 тенге даражасида қайд этилди.