Бюро маълумотларига кўра, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35,2 фоизга кўпдир.
“Кўрсатилган хизматларнинг энг катта улуши турар-жой биноларини ижарага бериш ва бошқариш (субаренда) бўлди — 681,5 млрд.тенге. Бизнес марказлари, маъмурий бинолар ва маъмурий объектларни ижарага бериш ва бошқаришдан олинган даромадлар 180,9 миллиард тенгени ташкил этди. Савдо соҳасида кўп функцияли мажмуалар ва тижорат объектларини ижарага бериш ва бошқариш - 136,7 миллиард тенгени, бошқа тоифадаги кўчмас мулкни ижарага бериш ва бошқариш эса 106,2 миллиард тенгени ташкил этди”, - дейилади тарқатилган ахборотда.
Кўп қаватли уйлар ва якка тартибдаги турар-жой биноларининг олди-сотди битимлари ҳажми 75 миллиард тенгени, бошқа кўчмас мулкнинг олди-сотди битимлари ҳажми эса 4 миллиард тенгени ташкил этди.
Энг паст кўрсаткич кўргазма ва конференция залларини ижарага бериш ва бошқариш соҳасида қайд этилган — атиги 554,8 миллион тенге.
Минтақалар бўйича хизматларнинг энг катта ҳажми Алматида қайд этилган — 608,8 миллиард тенге. Ундан кейинги ўринларда Астана — 257,1 миллиард тенге ва Шарқий Қозоғистон вилояти — 97,4 миллиард тенге.