Таъкидлаш жоизки, «ЭКО-культура» 13 йиллик барқарор ривожланиш тарихига эга бўлган экологик тоза иссиқхона сабзавотларини етиштириш бўйича йирик агросаноат холдингларидан бири ҳисобланади. Йил давомида у томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 300 минг тоннадан ошади. Ўз навбатида, Қозоғистонда яратилган сармоявий муҳит ва реал ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари мамлакат иқтисодиёти учун муҳим лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилмоқда.
Холдинг Туркистон вилоятининг Келес туманида иссиқхона мажмуасини қурмоқда. Бугунги кунда 51 гектар майдонда йилига 28 минг тоннадан ортиқ помидор етиштирувчи иссиқхона ташкил этишнинг биринчи босқичи амалга оширилмоқда.
Йиғилиш иштирокчилари иссиқхона мажмуаси майдонини 500 гектар майдонга кенгайтириш лойиҳасини муҳокама қилдилар. Бу йил давомида 240 минг тоннадан ортиқ сабзавот етиштириш имконини беради. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар логистика ва дистрибюция марказларининг ташкил этилган каналлари орқали ҳам ички бозорга етказиб берилади, ҳам хорижга экспорт қилинади.
Лойиҳанинг биринчи босқичи келаси йил охиригача фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.