Амалдаги қонунчиликка кўра, ишдан бўшатилган ходимларга мажбурий ижтимоий суғурта тизимидаги иштироки ва охирги 24 ойдаги даромадига қараб 1 ойдан 6 ойгача бўлган ишсизлиги учун ижтимоий нафақа тўланади.
Тўлов Мажбурий ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан ходимнинг йўқотилган даромадининг 40 фоизигача бўлган миқдорда амалга оширилади.