Қозоғистонда инфляция ўсиши 11,3 фоизни ташкил этди
10:10, 03 Июнь 2025
ASTANA. Kazinform – 2025 йил май ойида ойлик истеъмол нархлари индекси бироз пасайиб, 0,9 фоизни ташкил қилди (2025 йил апрелда – 1,2 фоиз). Йиллик ҳисобда инфляция даражаси 11,3 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика бюроси хабар берди.
Ойлик нарх ўсиши:
- пуллик хизматлар - 1,3%
- озиқ-овқат маҳсулотлари - 0,9%
- ноозиқ-овқат маҳсулотлари - 0,6%
Йиллик инфляция даражаси 11,3%
- Истеъмол нархлари индекси таркибидаги ўсиш:
- пуллик хизматлар - 16%
- озиқ-овқат маҳсулотлари - 9,6%
- ноозиқ-овқат маҳсулотлари - 9%
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Астанада энг юқори йиллик инфляция қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик.