Бу ҳақда Астана гуруҳлараро эстетик гимнастика федерацияси президенти Айгерим Абдилдина маълум қилди.
Халқаро мусобақа Миллий теннис марказининг Beeline Arena мажмуасида бўлиб ўтади. Чемпионатнинг очилиш маросими 13 июнда соат 12:00 да бошланади.
Мусобақада Беларусь, Қирғизистон, Қозоғистон, Малайзия, Россия, Сингапур, АҚШ, Финляндия, Эстония ва Япониядан спортчилар иштирок этади. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, турнирда 400 дан ортиқ иштирокчи тўпланади. Дунё ва Осиёнинг энг яхши 40 жамоаси совринли ўринлар учун курашади. «Сеньорлар» ва «Юниорлар» тоифалари бўйича олти тўплам медаллар учун беллашув ўтказилади.