«Бу кўрсаткич пандемиядан олдинги даврга нисбатан қарийб 300 минг кишига кўпдир. Шу билан бирга, 2021 йил якунлари бўйича хорижий сайёҳлар сони камайган. Бунга карантин чоралари ва ёпиқ чегаралар сабаб бўлмоқда», - деди Даурен Абаев.
Маданият вазирлиги раҳбари миллий боғларга ташриф буюрувчилар сони ортганини қўшимча қилди. 2020 йилга нисбатан жойлаштириш жойлари сони 172 тага ошиб, 3686 та меҳмонхонани ташкил қилди.
«Айниқса, Иле-Алатау, Колсай ва Чарин миллий боғларига ташриф буюрувчилар сони кўпайиб бораётгани яққол кўзга ташланади», - деди Даурен Абаев.
Муаллиф: Серик Сабеков