Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, 10 ойда 2 019 743,7 минг литр алкогольсиз ичимликлар ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,8 фоизга ошган.
Минерал ва газланган 555 096,3 минг литр (шакарсиз, таъмсиз) сув ишлаб чиқарилди, бу ўтган йилнинг 10 ойига нисбатан 2 фоизга камдир.
Спиртли ичимликлар заводларида 10 ойда 49513,1 минг литр ароқ ишлаб чиқарилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 95,5 фоизга кўпдир.
Табиий узум виноси ишлаб чиқариш ҳам 38,3 фоизга ошди - 24 340,4 минг литр.
Шу билан бирга, пиво ишлаб чиқариш камайди - 10 ой ичида 604 127,9 минг литр, бу ўтган йилга нисбатан 1,8% га кам.
Қозоғистонда ичимликлар ишлаб чиқариш билан 47 та корхона шуғулланади.