ASTANA. Кazinform - Давлат томонидан тақдим этилган чегирмадан фойдаланган ҳолда хориждан олиб келинган рўйхатдан ўтмаган транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун 6 ой вақт берилади. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда ҚР Ички ишлар вазирлиги Маъмурий полиция қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Қайсар Султанбаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, Давлат раҳбарининг ушбу масалани тартибга солиш бўйича топшириғини бажариш мақсадида Солиқ ва Экологик кодексларга ўзгартишлар киритилди. Хусусан, Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, қонунийлаштирилиши лозим бўлган транспорт воситасини дастлабки рўйхатдан ўтказиш учун йиғим 200 000 тенге этиб белгиланади. Экология кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, утилизация учун тўлов (коммунал тўлов – таҳр.) олиб ташланади.
«Ички ишлар вазирлиги томонидан хориждан олиб келинган автотранспорт воситаларини қонунийлаштириш тартиби, муддатлари ва шартларини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди. Қонунчиликка зарурий ўзгартиришлар кучга киргандан ва Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилингандан сўнг қонунийлаштириш бошланади. Легализация 6 ой ичида амалга оширилиши режалаштирилган», — деди Маъмурий полиция қўмитаси раҳбари.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.