ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов вазирликка қозоғистонликларнинг сифатли таълим олишига йўл очиш топширилгани, вазирлик бу вазифани бажаришга киришганини айтди.
«Ишончим комилки, давлат томонидан кўрсатилаётган бундай кўмак жуда муҳим. Биз Алматидаги фожиали воқеалар пайтида қанча одам мамлакат фуқаролари хавфсизлиги учун жонини фидо қилганига гувоҳ бўлдик», - деди таълим ва фан вазири.