Давлат раҳбари Миллий қурултойнинг учинчи сессиясида меҳр-оқибат, ғамхўрлик, биродарлик каби олижаноб фазилатлар халқимизнинг қон-қонига сингиб кетганини таъкидлади.
Ташкилотчилар “Хайрли ишлар марафони” бу сўзларнинг ёрқин далили бўлиб, одамларнинг меҳр-мурувватли фазилатларини тарғиб қилади, деган умидда.
“Лойиҳа доирасида тақвимдаги муҳим саналар, халқаро ва турли ижтимоий-маданий мавзуларга бағишланган “Эзгулик ҳафталиги” ва ҳар йили тематик тадбирлар ўтказиш режалаштирилган. Мавзулар сарлавҳаси ҳар йили ўзгариб туради, бу долзарб масалаларнинг кенг доираси ва хилма-хиллигини қамраб олади, ижтимоий масъулиятнинг турли соҳаларига қизиқишни оширади. “Хайрли ишлар марафони”нинг бу ҳафталиги экологияга бағишланди. Лойиҳада иштирок этиш учун ижтимоий тармоқларда амалга оширилган хайрли ишлар ҳақидаги маълумотларни эълон қилиш ва Qazvolunteer.kz онлайн платформасида рўйхатдан ўтиш зарур”, — дейилади хабарда.
Марафон якунида энг фаол иштирокчилар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланади. Лойиҳада иштирок этиш бўйича батафсил маълумот ва йўриқномаларни Qazvolunteer.kz сайти орқали олиш ҳамда @kz_nvs ва @qazvolunteer.kz ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида танишиш мумкин.