Қозоғистонда ҳаво ҳарорати 33 даражагача кўтарилади

АСТАНА. KAZINFORM – «Қазгидромет» 3-5 сентябрь кунлари Қозоғистон бўйича об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Фото: Астана әкімдігі

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади.

Келгуси уч сутка давомида Қозоғистоннинг аксарият қисмида атмосфера босими юқори бўлган ҳудуд шаклланиб, об-ҳаво асосан қуруқ ва кам булутли бўлади. Совуқ ҳаво массаларининг таъсири аста-секин сусайиши муносабати билан мамлакатнинг аксарият қисмида ҳаво ҳарорати босқичма-босқич кўтарилиши кутилади. Бироқ шимолий, марказий ва шарқий ҳудудларда тунда ҳаво салқин бўлади.

Мамлакатнинг шимоли-шарқида, жанубида ва жануби-шарқида атмосфера фронтлари таъсирида айрим жойларда момақалдироқ билан бирга қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва кучли шамол эсиши мумкин.

Кундузи ҳаво ҳарорати қуйидагича бўлиши кутилади:

  • ғарбда, шимоли-ғарбда ва жанубда 28… 33°С;
  • шимолда, шарқда ва мамлакат марказида 23… 30°С;
  • жануби-шарқда 20… 27°С, тоғли ва тоғ олди ҳудудларда 10… 15°С.