«16 сентябр ҳолатига кўра, республикада 13,6 миллион гектарлик дон ва дуккакли экинлар йиғиб олинди. Бу умумий майдоннинг 85,7 фоизини ташкил қилади. Ҳозирги ўртача ҳосилдорлик гектаридан 9,1 центнерга етди, жами 12,5 миллион тонна ғалла йиғиб олинди», -дейилади хабарда.
Вазирлик маълумотларига кўра, Ақмола, Қостанай ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида 10,3 миллион гектар (89%) экин майдонлари ва 8,6 миллион тонна ғалла йиғиб олинди. Ўртача ҳосилдорлик гектаридан 8,4 центнерни ташкил этмоқда.