Қозоғистонда енгил атлетика бўйича халқаро мусобақа ўтказилади
ALMATY. Kazinform – 2 август куни Алмати вилоятида жойлашган Олимпия тайёргарлиги марказида енгил атлетика бўйича халқаро мусобақа – Ғусман Қосанов хотирасига бағишланган турнир бошланади, деб хабар беради Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси.
Мусобақа World Athletics Continental Tour Bronze Level туркумига киритилган бўлиб, халқаро мавсумнинг муҳим босқичларидан бири ҳисобланади.
Жорий йилда турнир 2-3 август кунлари бўлиб ўтади. Унда 17 мамлакатдан 214 нафар спортчи иштирок этади. Қозоғистон терма жамоаси таркибидан кўплаб етакчи спортчилар қатнашади.
Мусобақа доирасида спортчилар жорий йил сентябрь ойида Японияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан муҳим рейтинг очколарини жамғариб олиш имконига эга бўладилар.
Тамошабинлар учун кириш бепул.