«Мамлакатимизда энергия тежаш ва унинг самарадорлигини ошириш муаммосини ҳал этиш, соҳани ривожлантириш борасида халқаро ташкилотлар фаоллигини алоҳида таъкидламоқчиман. Бугунги кунда БМТ Тараққиёт дастури (энергия тежамкор ёритишни рағбатлантириш) ва Жаҳон банки (Қозоғистонда энергия самарадорлигини ошириш) билан умумий қиймати 25 миллион АҚШ долларига тенг 2 та лойиҳа амалга оширилди. Бундан ташқари, БМТ Тараққиёт дастури орқали умумий қиймати 17,7 миллион АҚШ доллари бўлган яна 3 та лойиҳа амалга оширилмоқда»
, — деди Марат Қарабаев Астана IV Халқаро энергия тежамкорлиги форумида.
Шунингдек, вазир ўринбосари юқорида қайд этилган учта лойиҳага шахсан тўхталиб ўтди.
«Кам углеродли ривожланиш учун барқарор шаҳарлар» лойиҳасининг қиймати 5,9 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Мамлакатда энергия самарадорлигини оширишга сармоядорларни жалб қилиш учун шарт-шароит яратиш лойиҳаси учун 8,3 миллион доллар кўриб чиқилди. Худди шундай, Қозоғистонда энергия самарадорлигини стандартлаштириш, маиший электр жиҳозларини сертификатлаш ва маркалаш соҳасида 3,5 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади»
, - деди у.
Бундан ташқари, Марат Қарабаев жорий йилда Европа Иттифоқи ва Германия ҳукумати кўмагида энергия тежаш бўйича яна бир қанча лойиҳалар ишга туширилишини айтди.
Муаллиф: Даулет Изтилеу