Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай
09:30, 10 Июнь 2024
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 445-450 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.
Миллий банкнинг 10 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 447,37 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,04 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 445 тенге, сотиб олиш нархи – 450 тенге.
Алматида сотиш курси – 447,9 тенге, сотиб олиш курси – 449,5 тенге.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,95-5,05 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 7 июндаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,51 тенгега ошиб, 447,41 тенгени ташкил этган.