Миллий банкнинг 15 мартдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 449,16 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,91 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 448 тенге, сотиб олиш нархи – 452 тенге. Алматида сотиш курси – 448,9 тенге, сотиб олиш курси – 451,1 тенге.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,75-4,9 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 14 март куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,78 тенгега пасайиб, 449,03 тенгени ташкил этди.
Муаллиф: Алма Муқанова