Қозоғистон фонд биржасида 22 сентябрь оқшомида бўлиб ўтган савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,95 тенгега пасайиб, 475,14 тенгени ташкил этди.
Миллий банкнинг 25 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 475,25 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,95 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотиш курси – 473,3 тенге, сотиб олиш курси – 477 тенге. Астанада сотиш нархи – 472 тенге, сотиб олиш нархи – 476 тенге.
Россия рубли эса Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 4,81 – 5,01 тенге, Астанадаги 4,77 – 4,92 тенгедан сотилмоқда.