Миллий банкнинг 25 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 465,28 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,33 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 462-467 тенгедан сотилмоқда. Алматида доллар курси 464,7-467,3 тенге орасида ўзгариб туради.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,05-5,35 тенгега сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 24 июнь кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,72 тенгега ошиб, 465,52 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова