Қозоғистонда доллар, рубл ва евронинг бугунги курси

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати валюта айирбошлаш шохобчалари доллар, евро ва рублни сотиб олиш ва сотиш бўйича ўртача ҳисобланган курсларни тақдим этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Фото: uza

Kurs.kz маълумотларига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида:

- долларнинг ўртача сотиб олиш курси 501,73 тенгени, сотиш курси эса 504,77 тенгени ташкил қилмоқда.

- евро 522,01 тенгедан сотиб олиниб, 527,20 тенгедан сотилмоқда.

- Россия рубли 5,53 тенгедан сотиб олиниб, 5,67 тенгедан сотилмоқда.

Астана валюта айирбошлаш шохобчаларида:

- АҚШ доллари ўртача 500,59 тенгедан сотиб олиниб, 506,56 тенгедан сотилмоқда.

- еврони 518,63 тенгедан сотиб олиб, 525,67 тенгедан сотилмоқда.

- Россия рублини 5,53 тенгедан сотиб олиб, 5,64 тенгедан сотилмоқда.

Бугунги кун учун расмий курслар қуйидагича: 1 доллар — 499,76 тенге, 1 евро – 521,7 тенге, 1 рубль – 5,63 тенге.

Эслатиб ўтамиз, 20 февраль куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 3,63 тенгега пасайиб, 499,76 тенгени ташкил этди.