Қозоғистонда доллар нархи қанча
10:23, 08 Июль 2024
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 477-482 тенгедан сотилмоқда.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 478,7 – 481,1 тенгедан сотилмоқда. Астанада доллар курси 477-482 тенге орасида ўзгариб туради.
Миллий банк томонидан белгиланган расмий курсига кўра, 1 доллар - 476,27 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,41 тенге.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,33-5,45 тенгегача сотилмоқда. Астанада қўшни давлат валютаси 5,30-5,50 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 5 июль кунги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,42 тенгега ошиб, 476,83 тенгени ташкил қилган эди.
Муаллиф: Алма Муқанова