Савдо маълумотларига кўра, 17 ноябр оқшомига нисбатан доллар курси 0,73 тийинга ошган.
AҚШ долларининг ўртача курси 431,48 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 18 ноябрдаги расмий курси 1 доллар учун 430,74 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, бугун Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 432,05 тенгедан сотилмоқда, 433,03 тенгедан сотиб олинмоқда.
Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 431,76 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи - 433,00 тенге.
Кечаги маълумотларга кўра, Қозоғистон фонд биржасида 1 долларнинг нархи 430 тенгедан ошган эди.
Муаллиф: Алма Муқанова