KASE фонд бозоридаги кунлик савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,03 тенгега қимматлашган.
Бир АҚШ долларининг ўртача қиймати 434,51 тенге.
Миллий банкнинг 8 июндаги расмий курси бўйича 1 доллар 433,45 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 433,53 тенгени, сотиб олиши эса 438,97 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи 432,60 тенге, сотиб олиш нархи 436,09 тенге.
Эслатиб ўтамиз, кеча Қозоғистонда доллар сезиларли даражада қимматлашганди.
Муаллиф: Алма Муқанова