Савдо маълумотларига кўра, доллар курси 13 август оқшомига нисбатан 1,11 тенгега ошган.
АҚШ долларининг ўртача курси 426,26 тенгени ташкил этди.
Миллий банкнинг 16 августдаги расмий курси 1 доллар учун 425,16 тенге.
Kurs.kz хабар беришича, бугун Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 425,25 тенгедан сотилиб, 426,78 тенгедан харид қилинмоқда.
Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 425,09 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи 426,35 тенгени ташкил этмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова