Қозоғистонда доллар курси арзонлашди

Фото: Фото: pixabay

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди.

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар натижаларига кўра, доллар курси 3,54 тенгега пасайди.

1 АҚШ долларининг ўртача нархи - 510,08 тенге.

Миллий банкнинг 9 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 514,65 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,17 тенге. Евро - 544,60 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 509,5 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 514 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 537 – 543 тенге орасида ўзгариб туради.

Астанада долларнинг сотув нархи - 509 тенге, сотиб олиш нархи - 516 тенге. Евро 532 тенгедан сотилмоқда ва 542 тенгедан сотиб олинмоқда.

Россия рубли 5,05 - 5,20 тенге орасида сотилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Миллий банки базавий ставкани 15,25 фоизга оширгани ҳақида ёзган эдик.