Кундузги савдо маълумотларига кўра, доллар курси 22 июл, жума оқшомига нисбатан 7,38 тенгега пасайиб, 1 доллар 475,92 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 25 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 483,88 тенге.
Kurs.kz хабар қилишича, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида бир доллар 477 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи - 483 тенге.
Нур-Султан шаҳрида эса сотиш - 476 тенге, сотиб олиш - 481 тенге.
Россия рубли 7,3 - 7,7 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова