Эрталабки савдолар натижаларига кўра, доллар курси 27 март оқшомига нисбатан 5,16 тенгега пасайиб, 1 доллар учун 489,10 тенгега тенг бўлди.
Миллий банкнинг 28 мартдаги расмий курси 1 доллар учун 494,16 тенгени ташкил этади.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 484,96 тенге, сотиб олиш 490 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи - 485,49 тенге, сотиб олиш нархи эса 490,07 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова