Қозоғистонда доллар 480-486 тенге оралиғида сотилмоқда
11:07, 26 Сентябр 2022
ALMATY. Kazinform – Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 480-484 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Kurs.kz хабарига кўра, Астана шаҳридаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси - 480 тенге, сотиб олиш курси эса 484 тенгени ташкил қилмоқда.
Алматида сотиш нархи – 481 тенге, сотиб олиш нархи – 486 тенге.
23 сентябр куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 1,31 тенгега пасайиб, 1 доллар – 479,85 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 26 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 479,42
Россия рубли 7,45-7,65 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова