Миллий банкнинг 6 мартдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 450,53 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 4,95 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 448 тенге, сотиб олиш нархи – 453 тенге. Алматида сотиш курси – 449,1 тенге, сотиб олиш курси – 451,3 тенге.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,83-4,95 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 5 март куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,98 тенгега пасайиб, 450,24 тенгени ташкил этди.
Муаллиф: Алма Муқанова