«Ҳозирги вақтда «Қозоғистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар ишлаб чиқилган бўлиб, унда давлат тили, тарихи ва миллий қонунчилик асосларини билмаслик фуқароликни қабул қилишни рад этиш ва қайта тиклаш, шунингдек икки фуқаролик фактларининг олдини олишга қаратилган тузиташлар ишлаб чиқилди»
, - дея қайд этди Ҳукумат раҳбари.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, юқорида қайд этилган ўзгартиришлар парламент депутатлари ташаббуси билан «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳоли миграцияси соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўйича Ҳукумат хулосаси лойиҳасига киритилган.
Муаллиф: Марлан Жиембай