«Барча талаблар давлат томонидан тингланди ва бажарилди. Ҳукумат истеъфога чиқди. Автогаз нархи музлатилди. Аниқ ижтимоий-иқтисодий чора-тадбирлар мажмуи ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг аниқ режаси қабул қилинганини эълон қилдик. Аммо Қозоғистонга қарши агрессия ташкилотчилари учун бунинг аҳамияти йўқ эди», - деди Қозоғистон Президенти.
Унинг айтишича, диний радикаллар, жиноятчилар, талончилар, бандитлар ва майда безорилар худди битта буйруққа бўйсингандек ҳаракатланишган.