Қозоғистонда дам олиш кунлари ёмғирли бўлиши кутилмоқда

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикасининг деярли бутун ҳудуди 22-24 июнь кунлари циклон таъсирида бўлади, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиб, кучли шамол эсади, дея хабар беради Kazinform агентлиги «Қазгидромет» РДКга таяниб.

Фото: Kazinform

Мамлакатнинг ғарбий, шимоли ва шимоли-ғарбида дўл ёғиши кутилмоқда.

22-23 июнь кунлари ғарбда, 22-24 июнь кунлари шимоли-ғарбда, 22 июнь куни шимолий ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Кундузи ҳаво ҳарорати мамлакат ғарбида 25 35° даражагача, шарқда 31 39° даражагача, шимоли-ғарбда 22 30° даражагача тушиши, жанубда 30 38°C гача, жануби-шарқда 25 38°С гача, шимолда, марказда 23 36°С дан 28 38°С гача тебраниш кутилмоқда.