Синоптикларнинг маълумотларига кўра, яқин кунларда атмосфера фронтал қисмларининг ўтиши билан қуйидагилар: шимолий ҳудудларда қор, жанубий вилоятларда ёғингарчилик, 30 ноябрь, 1 декабрда жанубий ва жануби-шарқда, тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) ва яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда.
Фақатгина мамлакат ғарбида атмосфера босими ортиши фонида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилади.
Республика бўйлаб туман тушиши, кучли шамол эсиши кутилмоқда. Ҳарорат фонида кескин ўзгаришлар кутилмайди.