«Ш.Айманов номидаги «Қазақфильм» киностудияси ўзининг Instagram саҳифасида хабар берганидек, бугун, 2021 йил 25 февраль куни Алмати вилоятининг Жаркент туманида Кўктал овул яқинида режиссёр Ақан Сатаевнинг «Буюк дашт тонги» тўлиқ метражли тарихий бадиий фильми суратга олиш ишлари бошланди. Фильм ҚР Маданият ва спорт вазирлиги топширигига биноан «Қазақфильм» киностудияси томонидан суратга олинади.
Фильмда Қозоқ хонлигида Қасим хон даврида давлатнинг гуллаб-яшнаши ва Шарқий Дашти-Қипчоқнинг кенг ҳудуди устидан назорат ўрнатилиши ҳақида ҳикоя қилинади.