Қозоғистонда буқаларни экспорт қилиш учун квоталар чегараси оширилди
21:30, 20 Ноябрь 2023
Қозоғистонда буқаларни экспорт қилиш учун битта боқиш майдончаси учун квота лимити оширилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб.
Ҳужжатга кўра, ёши 12 ойдан ошган буқаларни экспорт қилиш лимити 500 бошдан 4 минг бошга, бир товар ишлаб чиқарувчи учун эса 200 бошдан 500 бошга оширилди.