«1-4-синф ўқувчилари ва 5-11-синф ўқувчилари учун бинолар алоҳида блоклардан иборат бўлади. Мактаб спорт заллари 1-4 ва 5-11 синф ўқувчилари учун алоҳида жойлашади. Улар ўқувчилар сонига қараб ҳисобланади. Ҳар бир мактабда қизлар ва ўғил болаларни тайёрлаш учун махсус устахоналар ва студиялар бўлади. Бу ва бошқа фарқлар фарзандларимизнинг тақдири ва баркамоллигини ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган», – деди у.
Унга кўра, истиқболи фаол ривожланаётган шаҳар ва аҳоли пунктларида лойиҳа қуввати 300 тадан 2500 тагача бўлган 369 та мактаб қуриш ҳисобига 740 мингта янги ўқувчилар ўрни яратиш режалаштирилган.
Бунгача Қозоғистонда янги қуриладиган мактабларнинг барчасида лифт бўлиши хақида ёзган эдик.
Муаллиф: Марлан Жиембай