ҚР Миллий статистика бюросининг маълумотларига кўра, бу республика аҳолисининг 33,6 фоизини ташкил этади.
Болаларнинг 62,3 фоизи шаҳарларда, 37,7 фоизи қишлоқ жойларда яшайди.
“Ўғил болаларнинг улуши 51,4 фоизни, қиз болаларнинг улуши эса 48,6 фоизни ташкил этади”, – дейилади хабарда.
Мамлакатда энг кўп болалар яшайдиган ҳудуд - Туркистон вилоятидир. Бу ерда 910,4 минг бола яшайди.
Шунингдек, Алмати шаҳри болалар сони бўйича иккинчи ўринда туради. Мегаполисда 688,9 минг бола рўйхатга олинган. Алмати вилоятида эса 572,3 минг бола яшайди.
“Бу кўрсаткичлар республикадаги барча болаларнинг мос равишда 13,2, 10 ва 8,3 фоизини ташкил қилади”, – деди Миллий статистика бюроси.
Сўнгги беш йил ичида мамлакатда болалар сони 4,4 фоизга ошди.