“Қозоғистон Республикасининг “Атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунининг 5-моддаси 2) кичик банди ва 12-моддаси 1-бандига мувофиқ, Қозоғистон Республикаси Ҳукумати Алмати вилоятининг Жамбил тумани — “Атом электр станцияси” атом станцияси қуриладиган ҳудуд бўйича қарор қабул қилсин”, - дейилади қарорда.
Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, йил бошида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукумат ва Парламентга иккинчи атом электр станциясини қаерда қуриш бўйича тавсиянома беришни топширган эди.
Ундан олдин Бош вазир атом электр станциялари қурилишида иқтисодий самарадорликни таъминлаш зарурлигини таъкидлади.
Қозоғистондаги биринчи АЭС 8 йил ичида қуриб битказилиши мумкинлигини ҳам ёзган эдик.