«2019-2020 йилларда 40 мингдан зиёд ўқувчига мўлжалланган 126 та хусусий мактаб очилди. Бунга мулкчилик шаклидан қатъий назар, умумтаълим мактабларида жон бошига молиялаштириш ва давлат томонидан қўллаб-қувватланишнинг жорий этилиши ёрдам берди. Мактаблар қурилиши, жойлар етишмаслиги туфайли уч сменали мактаблар муаммоси ҳал этилади», - деди Бибигул Асилова.
Вице-вазирнинг сўзларига кўра, давлат-хусусий шериклик доирасидаги ҳамкорлик бўйича маслаҳатларни дастур оператори – «Молия маркази» АЖ беради.