Қозоғистонда бир грамм олтин қанча туради

ASTANA. Kazinform - Cўнгги бир ҳафта ичида қимматбаҳо метал нархи пасайиб кетди, деб хабар беради Kazinform.

Фото: me.smenet.org

Миллий банк маълумотларига кўра, 11 июнь куни бир грамм олтиннинг нархи 68 192,25 тенгени ташкил этган.

Бир ҳафта олдин қимматбаҳо метал 71 725,49 тенгега баҳоланган эди.

Шундай қилиб, олтин нархи ҳафта давомида 3 533,24 тенгега пасайди.

Жаҳон бозорида олтиннинг спот нархи бир троя унцияси учун 4 077,39 долларни ташкил этди. Савдо сессиясининг бошида нархлар ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери энг паст даражага тушиб кетган.