«Биз «Кучли Президент – нуфузли парламент – ҳисобдор ҳукумат» тамойилини ўрнатамиз. Мамлакатимизда олиб борилаётган янги иқтисодий сиёсатнинг асосий мақсади барча фуқароларимиз фаровонлигини таъминлашдан иборат. Бундан буён барча сунъий монополиялар йўқолади»
, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Президент таъкидлаганидек, адолатли Қозоғистонни барпо этиш барча фуқароларнинг умумий мақсадидир.
«Адолатли Қозоғистонни яратиш – умумий мақсадимиз. Биз халқ бўлиб бирлашамиз ва энг мустаҳкам парламент анъаналарига эга бўлган президентлик республикасини яратамиз. Бу янги Қозоғистоннинг якуний маъносидир.
Халқнинг чинакам буюклиги, энг аввало, фуқаролари, ватанга муҳаббати, юрт равнақи йўлида ҳалол меҳнат қилишидир.
Ана шу улуғ айём арафасида жасорати ва меҳнати юртимиз томонидан эътироф этилган бир гуруҳ фуқароларни юксак давлат мукофоти билан тақдирлашга қарор қилдим», – деди Давлат раҳбари.