Тақиқ маҳаллий ёғочни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш ва ёғоч маҳсулотларини ноқонуний олиб чиқиб кетишнинг олдини олиш мақсадида жорий этилган.
Чеклов ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 7 июндаги 322-сонли «Ёғоч материалларининг алоҳида турларини экспорт қилишни тартибга солишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги буйруғи билан жорий этилган бўлиб, у 2022 йил 8 июндан кучга кирди.
«Ушбу буйруқ олти ой муддатда амал қилади ва Қозоғистон Республикаси ҳудудидан ёғоч материалларининг айрим турларини (ЕОИИ Ташқи иқтисодий хизмати товарлар номенклатураси коди: 4401, 4403, 4404, 4406 ва 4407) олиб кетишни тақиқлайди», — дейилади буйруқда.