«Қозоғистоннинг ғарбий ва шимоли-ғарбий ҳудудларига Атлантика океанидан келаётган циклон таъсир қилади. Шу сабабли момақалдироқ, кучли шамол ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Республиканинг қолган қисмида об-ҳаво яхши бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати шимолда 20 ... 28, жанубда 25 ... 33 даражагача кўтарилади. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида туман тушиши мумкин», - дейилади хабарда.
16:45, 17 Апрел 2020
Қозоғистонда ҳаво ҳарорати 33 даражагача кўтарилади
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 18-20 апрел кунлари об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, дея хабар беради Kazinform.