«Ҳаво кучлари учувчилари маоши ошди. Бундан ташқари, жорий йилда ҳарбий соҳадаги профессор-ўқитувчиларнинг маоши фуқаролик олий таълим муассасалари даражасига кўтарилади», - деди Султан Қамалетдинов Сенатда журналистлар берган саволларига жавоб берар экан.
Унинг сўзларига кўра, ҳарбий шифокорларнинг маошини ошириш ҳам кўриб чиқилди ва бу ташаббус қўллаб-қувватланди. Бунда ходимларнинг ойлик маоши 30 фоизга ошади.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов