Унинг сўзларига кўра, уяли алоқа сифатини яхшилаш учун операторлар телекоммуникация тармоқларини таҳлил қилиш учун сунъий интеллектни жорий этадилар.
“Бунда тизим тармоқ юкламасини, фойдаланувчилар зичлигини ва станциялар жойлашувини таҳлил қилади ҳамда прогноз қилади. Бу муҳандислар иштирокисиз ресурсларни автоматик равишда қайта тақсимлашга ёрдам беради. Фирибгарликка қарши кураш доирасида AI-антифрод тизимини жорий этиш режалаштириляпти, — деди вазир Ҳукумат йиғилишида.
Оммавий қўнғироқлар, рақамларни алмаштириш ёки фирибгарлик белгилари юзага келган тақдирда, тизим қўнғироқни бир зумда - ҳатто абонент қўнғироқни қабул қилмасдан олдин ҳам блоклайди.