Маҳаллий мудофаа саноатининг асосий вазифаларидан бири технологик инфратузилмани ва корхоналарнинг кадр ресурсларини ривожлантиришдир.
Бу мамлакат Қуролли Кучлари, бошқа қўшин ва ҳарбий қисмларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш вазифасини бажариш имконини беради.
Жорий йилда мамлакат мудофаа саноати корхоналари бир қатор истиқболли лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган.
Хусусан, «405-сонли авиатаъмирлаш заводи» АЖ базасида Ми-171Ш вертолётларини йиғиш, «Қозоғистон авиация индустрияси» МЧЖ қошида Аirbus самолётларига хизмат кўрсатиш бўйича сервис марказини очиш; «Петропавл оғир машинасозлик заводи» АЖ негизида давлат чегарасини қўриқлашнинг техник воситаларини ишлаб чиқариш; «Тыныс» АЖ, «Алма МY» МЧЖ, «Милитарм» МЧЖ корхоналарида радиация ва кимёвий ҳимоя воситалари ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Бундан ташқари, «Семей инжиниринг» АЖ негизида зирҳли транспорт воситаларини модернизация қилиш; «Steelmanufacturing» МЧЖ томонидан автоматик ўқ-дорилар ишлаб чиқариш, «Қазақстантан Парамаунт Инжиниринг» МЧЖда «Барс» 8х8 русумли зирҳли ғилдиракли автомашиналар ишлаб чиқариш, «Тыныс» АЖ негизида АК-12 ва АК-15 автоматларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Умуман олганда, мамлакат мудофаа-саноат мажмуаси шаклланиш жараёнини бошидан кечирди ва бугунги кунда нафақат ҳарбийлар, балки фуқаролик секторини ҳам турли маҳсулотлар билан таъминламоқда.