«Вазирлик ички ахборот маконининг рақобатдошлигини ошириш ва ривожлантириш бўйича изчил иш олиб бормоқда. Ҳозирги кунда Қозоғистонда иккита янги телеканал – «Абай ТВ» ва «Ал-Фаробий» каналларини очиш масаласини кўриб чиқмоқда», - деди вазир.
«Абай ТВ» эртага, 30 июнь куни эфирга чиқарила бошлайди. У «Қазақстан» телерадиокомпаниясининг бир қисми бўлиб, миллий маданий меросни тарғиб қилувчи канал бўлади.
Иккинчи телевизион лойиҳа – «Ал-Фаробий» телеканали. У янги ўқув йили арафасида «Хабар» телеканали базасида намойиш этилади. «Ал-Фаробий» телеканали 6-18 ёшдаги болалар ва ёш ўспиринлар учун ўқув телевизион платформа бўлади.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов